Янги, катта лойиҳа “Меҳмонхона” телесериал тез кунда...

Сана: 30.03.2015 3638 қайноқ

Янги яратилаётган фильм ва телесериаллар халқимиз томонидан илиқ кутиб олинмоқда. Ҳар бир киномухлис томошадан сўнг ўзига керакли хулоса чиқаради, қайсидир маънода сабоқ олади. Акарият телесериалларда турмуш ташвишлари билан боғлиқ маиший муаммолар асосий мавзу этиб танланиши табиий ҳол бўлиб қолган. Айрим телесериаллар режиссура тарафлама саёз, сценарийси жуда оддий. Халқимиз кўпроқ оддийликни маъқул кўради, лекин ривожланиб бораётган замоннинг ўзига хос томонларини ҳам кўрсатиб бериш керак, деган мақсадни олдига қўйган бир гуруҳ киноижодкорлар янги, катта лойиҳага қўл уришган. 

Янги, катта лойиҳа “Меҳмонхона” телесериал тез кунда...

 Янги, катта лойиҳа “Меҳмонхона” телесериал тез кунда...

Бир катор актёрлар томонидан ижтимоий тармоқларда жойлаштирилаётган фотосуратларни кўриб, янги сериал суратга олинаётганидан хабардор бўлдик. “Ёшлар” телерадиоканали буюртмасига биноан “Ўзбектелефильм” Давлат унитар корхонаси томонидан суратга олинаётган йигирма қисмдан иборат бўлган “Меҳмонхона” ("Hotel'') деб номланган телесериал ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлиш учун фильм режиссёри Акром Исаков билан кўришдик:

Янги, катта лойиҳа “Меҳмонхона” телесериал тез кунда...

 Янги, катта лойиҳа “Меҳмонхона” телесериал тез кунда...

 Янги, катта лойиҳа “Меҳмонхона” телесериал тез кунда...

Акром Исаков:

- Айни дамда суратга олиш ишларининг тўқсон фоизи амалга оширилиб, якуний қисмлари қолган. Вактдан унумли фойдаланган холда монтаж ишларини хам бошлаб юборганмиз.

Янги, катта лойиҳа “Меҳмонхона” телесериал тез кунда...

 Янги, катта лойиҳа “Меҳмонхона” телесериал тез кунда...

 Янги, катта лойиҳа “Меҳмонхона” телесериал тез кунда...

Бу сценарийнинг гояси хакида икки йил аввал уйлагандим, аммо вақти соати келгач орадан бироз вакт утиб, Барно Абдурашидова ҳамда Носир Боймирзаевлар билан ҳамкорликда сценарийни ёздик. Катта тайёргарликлардан сўнг эса тасвирга олиш ишлари бошлаб юборилди. Шуни айтиб ўтишим лозим, тасвирга олиш жараёнларида анчагина қўшимча эпизодлар суратга олинди. 

Янги, катта лойиҳа “Меҳмонхона” телесериал тез кунда...

 Янги, катта лойиҳа “Меҳмонхона” телесериал тез кунда...

 Янги, катта лойиҳа “Меҳмонхона” телесериал тез кунда...

 Янги, катта лойиҳа “Меҳмонхона” телесериал тез кунда...

Мазкур телесериалда воқеалар воқеаларга уланиб, ноанъанавий, ўткир сюжетли, тарбиявий ахамиятга эга мавзулар, ҳусусан нафс, бойлик, оқибат, дўстлик, манфаат, мансаб, ҳукмдорлик ҳисси, шунингдек оилавий муносабатлар кўрсатилган. Меҳмонхонада хизмат қилаётган ҳар бир ходимлар, ҳатто оқсочларнинг тушмуш тарзи, оиласи ва ҳаётий муаммолари ёритиб берилган.

Янги, катта лойиҳа “Меҳмонхона” телесериал тез кунда...

 Янги, катта лойиҳа “Меҳмонхона” телесериал тез кунда...

 Янги, катта лойиҳа “Меҳмонхона” телесериал тез кунда...

 Янги, катта лойиҳа “Меҳмонхона” телесериал тез кунда...

Янги, катта лойиҳа “Меҳмонхона” телесериал тез кунда...

Сериалда жуда кўп актёрлар иштрок этишган, уларнинг деярли барчасини ўзбек киноси юлдузлари, дея оламиз. Ёқуб Аҳмедов, Бобур Йўлдошев, Гавҳар Зокирова, Адиз Ражабов, Раъно Шодиева, Шодия Тўҳтаева, Шаҳзода Матчонова, Гулчеҳра Эшонқулова, Эркин Комилов, Тоҳир Саидов, Хайрулла Саъдиев, Анвар Картаев, Гулҳумор Абдуллаева ва бошқа бир қатор актёрлар ҳар доимгидан фарқли, ўзгача образларни талқин этишган. Кийимлар бўйича дизайнер Ситора Атаҳанова ҳар бир актёрнинг ташқи кўринишига, пардозидан тортиб сочи ва либосларининг деталларигача жавобгар бўлди. 

Янги, катта лойиҳа “Меҳмонхона” телесериал тез кунда...

 Янги, катта лойиҳа “Меҳмонхона” телесериал тез кунда...

 Янги, катта лойиҳа “Меҳмонхона” телесериал тез кунда...

 Янги, катта лойиҳа “Меҳмонхона” телесериал тез кунда...

 Янги, катта лойиҳа “Меҳмонхона” телесериал тез кунда...

Хар бир эпизодда кадрлар узилмаган ҳолда тасвирга олинган, бундай мураккаб жараёнда операторлар Баҳром Бердиев ҳамда Мирзокир Мирсагатовларнинг маҳоратини алоҳида таъкидлаб ўтишим лозим.

Янги, катта лойиҳа “Меҳмонхона” телесериал тез кунда...

 Янги, катта лойиҳа “Меҳмонхона” телесериал тез кунда...

 Янги, катта лойиҳа “Меҳмонхона” телесериал тез кунда...

Янги, катта лойиҳа “Меҳмонхона” телесериал тез кунда...

 

Ижодий гурухимиз, бош мухаррир Дилбар Зиёдова, иккинчи режиссёр Дилмурод Қамбаров, постановкачи рассом Умида Ирматова, композитор Игор Пинхасов, компьютер графикаси бўйича мутахассис Шухрат Асаев ва актёрлар жамоаси билан катта оиладек ишладик.

Янги, катта лойиҳа “Меҳмонхона” телесериал тез кунда...

 Янги, катта лойиҳа “Меҳмонхона” телесериал тез кунда...

 Янги, катта лойиҳа “Меҳмонхона” телесериал тез кунда...

 Янги, катта лойиҳа “Меҳмонхона” телесериал тез кунда...

Бутун дунё миқиёсида бир қанча давлатларда меҳмонхона мавзусида телесериаллар яратилган, аммо мазкур сериалда ўзбекона фазилатлар, бизга бегона бўлмаган муаммолар, нафақат миллий маданиятимиз, балки мехмонхона билан боғлик замонавий бизнес даражасини, қолаверса бугунги ҳаётимизда атрофимизда содир бўлаётган воқеалар намоён бўлади. Сериал намойишини интизорлик билан кутиб қоламиз.

Янги, катта лойиҳа “Меҳмонхона” телесериал тез кунда...

 

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol