Сардор Мамадалиевнинг “Лазги”сига баҳо беринг

Сана: 26.09.2015 2900 қайноқ

Истеъдодли ва хушовоз хонанда Сардор Мамадалиевнинг ижодида кутилаётган янгиликларни яқиндагина тақдим этган эдик. Яккахон концерт дастурига тайёргарлик кўраётганига қарамай, бир қатор янги тарона ва видеоклиплар устида ишламоқда.  Улардан бирини бугун сайтимиз орқали халқимиз эътиборига ҳавола этмоқда. “Лазги” деб номланган мазкур қўшиқнинг муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи Шерали Суюн қаламига мансуб. Мусиқаси эса хонанданинг ўзига тегишли. Ҳар бир ижод маҳсулига алоҳида ёндашиб, композиция билан бирга видеоклипини ҳам тақдим этишга одатланган Сардор Мамадалиев, бу сафар ҳам ушбу анъанага содиқ қолди. “Лазги”сига яратилган клипни сайтимиз орқали намойиш қилмоқда. Мазкур видеомаҳсулот хонанданинг доимий ҳамкорлари “9999” студияси клипмейкерлари Хуршид ҳамда Нодир Собировлар томонидан тасвирга олинган. Айни дамда сиз ушбу ижод маҳсулини томоша қилиш имконига эгасиз. Марҳамат.

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol