Манзура ўз одатларига содиқ!

Сана: 20.02.2014 7188

Эстрадамизнинг ёрқин юлдузларидан Манзура  яқиндагина янги “Ўнгимда кўрай” номли қўшиғини тингловчиларга тақдим этган эди. 

 

Сокин наволарга бой тарона юракларга  соф туйғуларни армуғон этиб, хаёлот оламини гўзалликка тўлдира олади. Эхтимол хонандамиз ҳам ана шу хаёлат дунёсини тасвирга туширишни истагандир. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, мазкур қўшиққа клип суратга олиняпти. Видеоклипнинг ярми тасвирга тушиб бўлгач озгина танаффус бўлди. Сабаби клипмейкер Мансур Васати, оператор Наримон Султонҳўжаев бошчилигидаги ижодий гуруҳ кунлар исиб қолишини кутишдида. Мана аста секинлик билан кунлар ҳам исияпти, демак,  клип тез кунларда  тайёр бўлади. У қандай тасвирларни ўз ичига олади деганларга  баъзи маълумотларни етказамиз. Аниқлашимизча, бутунлай ўзгача бўлади. Хабарингиз борки,  Манзура турли янгиликларни, ўзгаришларни хуш кўрадиганлардан. Айнан шу ўзгаришлар клипда, сюжетларда, либосларда намоён бўлади. Бош ролларда Манзура ва ёш  истеъдодлардан бирини кўришингиз мумкин. Сайтимизни мунтазам равишда кузатиб борсангиз, севимли юлдузларингиз ижоди ва ҳаётидаги қизиқарли маълумотларга эга бўлишингиз мумкин.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol