Моҳим “Нафрат” фильмига илк саундтрекини куйлади

Сана: 19.08.2014 1404 қайноқ

Тез кунларда ёш ижодкор Моҳим томонидан янги саундтрек мухлисларга тақдим этилади. Маҳоратли режиссёр Дурдона Тўлаганованинг янги “Нафрат” деб номланувчи фильмига ишланган музкур таронага клип тоғ ёнбағирларининг гўзал масканларида суратга олинди. 

Хонанда ўз ижроси орқали қаҳрамонлар изтиробини кўрсатиб беришга ва дардли қўшиқни маромида ижро этишга ҳаракат қилган. Буни клипни тасвирга олиш жараёнидан олинган эксклюзив фотосуратлардан ҳам сезиш мумкин. 

Моҳим “Нафрат” фильмига илк саундтрекини куйлади 

Моҳим “Нафрат” фильмига илк саундтрекини куйлади

Санъат оламига қадам қўйганига ҳали кўп вақт бўлмаган бўлса-да, Моҳим ўз устида тинмай ижод қилиб, ўзининг илк альбомини мухлислари эътиборига ҳавола этди. Мелодрама жанридаги мазкур фильмга куйланган қўшиқ эса хонанда ижодидаги илк саундтрек ҳисобланади. 

 Моҳим “Нафрат” фильмига илк саундтрекини куйлади 

Моҳим “Нафрат” фильмига илк саундтрекини куйлади

Саундтрек орқали хонанданинг нафақат ижодий маҳорати, балки актёрлик қобилиятига ҳам баҳо бериш мумкин. Сабаби, Моҳим қўшиқни куйлаш жараёнида образга берилиб, ғамгин руҳдаги қаҳрамоннинг ўй-кечинмалари, ҳолатини очиб берган. 

Моҳим “Нафрат” фильмига илк саундтрекини куйлади 

Моҳим “Нафрат” фильмига илк саундтрекини куйлади

Фильм ҳақида тўхталадиган бўлсак, ушбу кинокартинада бош қаҳрамонларни истеъдодли актриса Суғдиёна Азимова ҳамда Санжар Маткаримов гавдалантирган. Шуни  айтиш жоизки, мазкур картина Санжар Маткаримовнинг кино оламидаги дебют ишидир.

Моҳим “Нафрат” фильмига илк саундтрекини куйлади 

Моҳим “Нафрат” фильмига илк саундтрекини куйлади

 Фильм мелодрама жанрида бўлиб, унда оилавий муаммолар, икки ёшнинг оила олдидаги масъулияти, ота-онанинг хатоси ортидан изтироб чеккан фарзандлар тақдири ҳақида ҳикоя қилинади. Картинани бир сўз билан айтганда, оилавий кино десак адашмаймиз. Фильм оператори – Шерзод Умаров. 

Моҳим “Нафрат” фильмига илк саундтрекини куйлади 

Моҳим “Нафрат” фильмига илк саундтрекини куйлади

Айни дамда фильм суратга олиш ишлари якунланиб, монтаж ҳамда дубляж жараёнлари ҳам ниҳоясига етмоқда. Таъсирли сюжетларга бой “Нафрат” кинокартинасининг премьераси сентябрь ойининг ўрталарида ўтказилиши кутилмоқда. 

Моҳим “Нафрат” фильмига илк саундтрекини куйлади 

Моҳим “Нафрат” фильмига илк саундтрекини куйлади

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol