''Эъзоз'' гуруҳи бугун навбатдаги янги премьера

Сана: 06.07.2015 1235 қайноқ

Истеъдодли ижодкорлар ака-ука Сарвар ва Султон Караходжаевлардан ташкил топган ''Эъзоз'' гуруҳи бугун навбатдаги янги қўшиғи учун ишланган видеоклипни сайтимиз орқали тақдим этишмоқда. Премьера этилаётган видеоклип ''Кел-кел'' деб номланган қўшиқ учун суратга олинган бўлиб, унга истеъдодли клипмейкер Акмал Исмоилов режиссёрлик қилган. Мазкур таронанинг сўзи Султон, мусиқаси эса Сардор Караходжаевларга тегишли.

''Эъзоз'' гуруҳи бугун навбатдаги янги премьера

Жонли ижрога катта эътибор бериб, мунтазам равишда ўз устида ишлайдиган бу серқирра ижодкорлар яқин кунларда яна бир янги қўшиқни премьера этиш истагидалар. ''Туш'' деб номланган, соф муҳаббатни тараннум этувчи тарона учун тез кунда Акмал Исмоилов томонидан видеоклип тасвирга олиш ишлари бошлаб юборилади.Бугун эса ''Эъзоз'' гуруҳининг ''Кел-кел'' композициясини тинглаб, видеоклипни томоша қилинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol