Ойбек ва Нигора ижодида яна бир ютуқ олиб келиши мумкин бўлган тарона

Сана: 22.01.2014 7439 қайноқ

“Омон-омон” қўшиғининг муваффақиятидан илҳомланган Ойбек яна бир таронани ёзишга қарор қилди ва меҳнати самараси тайёр ҳолатда “Ўзбегим Таронаси” радиостанциясида премьера қилинди. 

 

“Кечир” номли сокин ва романтик руҳдаги таронага клип суратга олиш ишлари ҳам якунланган. Видео премьераси эса 14-февраль санасига белгиланган. Шу куни клип премьераси билан бирга ижодий альбом тақдимоти ҳам ўтказилиши ҳақида хабар бергандик. Клип суратга олиш жараёнида эса қўшиқнинг мастеринг варианти тарқалиб кетган. Албатта бу ижодкорлар учун умуман кутилмаган ҳолат бўлиб, қай тарзда амалга ошгани ҳамон сир бўлиб қолмоқда. Мастеринг- бу қўшиқ ёзиш вақтидаги ҳали тайёр бўлмаган таронанинг тарқалган тури ҳисобланади. Ойбек ва Нигора маъмурининг айтишича, қўшиқнинг мастеринг тури аслида клип суратга олиш вақтида фойдаланилган. Суратга олиш ишлари бутунлай тугагунга қадар мастеринг турдаги тарона тарқалгани ҳақидаги хабар етиб келган. Ижодкорларнинг эса боши қотган...

Энг асосийси таронанинг оригинал вариати “Ўзбегим Таронаси” радиосида биринчилардан бўлиб жаранг сочди. Романтик мусиқа аранжировкаси Шерзод Мардиевга тегишли. Матн ва ғоя эса Ойбекнинг қаламига мансуб.

Премьерадан сўнг, анъанага кўра тўғридан-тўғри эфир орқали тингловчилар фикри қабул қилинади. Айтиш керакки, “Ўзбегим Таронаси” радиоси эфирига қўнғироқ қилиб тушган тингловчиларнинг аксарияти тарона сокин ва романтик эканлигини айтиб, қўшиқ маъқул келганлигини билдиришди. Шунингдек, “Қўшиқдаги барча жиҳатлар, жумладан матн, мусиқа ҳамда ижро бир-бирига жуда ҳамоҳанг руҳда тайёрланган” деган фикрлар ҳам билдирилди. СМС-қисқа хабарлар орқали СМС марказга ҳонанда Умидахон ҳам ўзининг фикрини қолдирди. Қўшиқ жуда ҳам маъқул келганини Умидахон жўнатган СМС мазмунидан сезиш қийин эмас эди. Сиз ҳам ҳозирнинг ўзида Ойбек ва Нигора ижросидаги янги “КЕЧИР” таронасини тинглаш имкониятига эгасиз. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol