Жасур Ғоипов ижодидан навбатдаги туҳфа

Сана: 20.04.2015 2906 қайноқ

Кетма-кет янги тароналар ёзиш бўйича анча илғор бўлган хонанда Жасур Ғоипов мухлисларини навбатдаги ижод намунаси билан хушнуд этиш истагида. 

Ўзига хос йўналишда ижод қилувчи хонанданинг бугун "Ўзбегим Таронаси" радиоси орқали тақдим этилган қўшиғи "Дам аро дам" дея номланади. Енгил ва ёшларбоп услубдаги тарона истеъдодли ижодкор Бобур Умаров билан ҳамкорликда ёзилган. 

ФМ 101.00 тингловчилари учун илк бора эксклюзив равишда жаранг сочган тарона мухлисларнинг олқишларига эриша олди. Тез орада бу қўшиқ ҳам хит даражасига кўтарилса, ажаб эмас. Янги таронани сайтимиз орқали тинглаб, сиз ҳам баҳо беришингиз мумкин!

Жасур Ғоипов ижодидан навбатдаги туҳфа

Бундан ташқари, Жасур Ғоипов ижодида шов-шувларга сабаб бўлувчи янгиликлар бисёр. Шулардан бири - хонанданинг иккинчи альбоми. "Яна бир бор" дея номланган альбом айни вақтда тайёр бўлиш арафасида. Альбом тайёр ҳолатга келиши билан мухлислар ва ОАВ учун тақдим этилади. Шунингдек, шу кунларда асосий вақтини овоз ёзиш студиясида ўтказаётган Жасур Ғоипов бир нечта янги тароналар тайёрламоқда. Уларнинг бари биринчилардан сайтимиз орқали тақдим этилиши мўлжалланган. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol