Ўзбегим Таронасининг "Юлдузли Хит-парад"идан

Сана: 23.09.2013 3538

Куни кеча, яъни 21-сентябр куни Ўзбегим Таронаси радиосининг навбатдаги "Юлдузли Хит-парад" концерт дастури бўлиб ўтди.

21-сентябрь куни «Истиқлол» санъат саройида нихоят кутилган «Юлдузли хит-парад» гала концерти бўлиб ўтди. «Тарона рекордс» хамда «Ўзбегим таронаси» радиоси томонидан ташкиллаштирилган бу ажойиб концерт дастури эстрадамиз ёрқин юлдузларининг сехрли куй-қўшикларига, мухлислар олқишларига, ҳаяжон, завқ ва тақдимотларга бой бўлди. Хар бир юлдуз катта сахнада ижодига бўлган беадад мехр-мухаббатни яна бир карра исбот этди. Фарзанд кутаётган мафтункор Шаҳзода, латофатли Лола, қувноқ Нилуфар Усмонова, ўз кийиниш услубига эга Шоҳруҳхон, ажойиб дуэт Сарвар ва Комил, ёш хонанда Умидахонлар сахнада кўриниши билан узоқ вақтгача олқишларнинг кети узилмади. «Ўзбегим таронаси» радиосида ўтказиладиган «Сенинг танловинг» лойиҳасининг ғолиби «Азия стар» гуруҳи хамда ёш истеъдод Мердан учун бу кун унутилмас лахзаларга бой бўлди. Сабаби улар илк бор катта сахнага чиқиб, қўшиқ куйлашдай мукофотни қўлга киритган эдилар. Ёш ижодкорларни томошабинлар мамнуният ва олқишлар билан қарши олганлари қувонарлидир.

Шунингдек, концерт дастурида биз тез фурсатда сизга дўст булиб қолишига умид қилган popсorn.uz сайтининг тақдимоти ўтказилди. Сайтимиздаги хар бир янгилик хаётингизни янги, гўзал онлар билан бойитади деган умиддамиз.

Қуйида эса концерт даструридан баъзи фотосуратларни хукмингизга хавола этамиз.

Ўзбегим Таронасининг "Юлдузли Хит-парад"иданЎзбегим Таронасининг "Юлдузли Хит-парад"иданЎзбегим Таронасининг "Юлдузли Хит-парад"иданЎзбегим Таронасининг "Юлдузли Хит-парад"иданЎзбегим Таронасининг "Юлдузли Хит-парад"иданЎзбегим Таронасининг "Юлдузли Хит-парад"иданЎзбегим Таронасининг "Юлдузли Хит-парад"иданЎзбегим Таронасининг "Юлдузли Хит-парад"иданЎзбегим Таронасининг "Юлдузли Хит-парад"иданЎзбегим Таронасининг "Юлдузли Хит-парад"иданЎзбегим Таронасининг "Юлдузли Хит-парад"иданЎзбегим Таронасининг "Юлдузли Хит-парад"идан

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol