Юлдуз Усмонованинг "Кўнгил" таронаси учун видеоклип суратга олинди

Сана: 19.06.2017 1455

Юлдуз Усмонованинг "Кўнгил" таронаси учун видеоклип суратга олинди

 

Элимиз ардоғидаги санъаткор,  халқимизнинг севимли хонандаси, Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова навбатдаги видеоклипи устида иш бошлади. Яқиндагина "Қизғалдоғим" клипини намойиш этиб, барчани хушнуд этган хонанда, бу сафар "Кўнгил" қўшиғи учун видеоклип суратга олдирдилар. Бу қўшиқ ҳам қисқа фурсатда юрак-қалблардан жой эгаллаган ижод намуналаридан бири ҳисобланади. Композиция Бобур Бобомурод сўзи билан ёзилган. Мусиқасини эса Юлдуз Усмонованинг ўзлари басталаганлар. Видеоклип эса Шуҳрат Нуралиев режиссёрлигида тасвирга олинган. Оператор Жонрид Сагдиев. Клипда Жаҳонгир Позилжонов ва Наргиза Абдуллаева бош ролларни ижро этишди. Видео асар ўзгача ва кайфиятни кўтарадиган бўлиши тайин. Буни албатта клипни томоша қилгандан сўнг яна бир бор гувоҳи бўламиз. Ҳозирча кузатишда давом этамиз.

Юлдуз Усмонованинг "Кўнгил" таронаси учун видеоклип суратга олинди

 Юлдуз Усмонованинг "Кўнгил" таронаси учун видеоклип суратга олинди

 Юлдуз Усмонованинг "Кўнгил" таронаси учун видеоклип суратга олинди

 Юлдуз Усмонованинг "Кўнгил" таронаси учун видеоклип суратга олинди

 Юлдуз Усмонованинг "Кўнгил" таронаси учун видеоклип суратга олинди

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol