Аёлга таъзим...

Сана: 08.03.2015 2981

Аёл чинакам матонат соҳибасидир. У ақлу иродаси, жасорати билан ҳаёт давомийлигини таъмин этади. Болани дунёга келтириб, бор меҳру муҳаббати билан вояга етказади. Ўзининг орзу-умидларини фарзандларининг саломатлиги, одоби, билими ва ойдин келажаги – бахту камолида кўради. Дарҳақиқат, аёл қўли теккан чўп япроқ ёзади, нигоҳи тушган боғ бўстонга айланади. Сабаби аён, аёлда баҳор фаслининг фазилати, эзгу хислати, латофати бор. Янгиланиш ва яшариш фаслининг хотин-қизлар байрами билан бошланишида ҳам ана шундай ҳикмат мужассамдир. Борингизга шукур азиз аёллар!

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol