Канизадан узоқ кутилган видеоклип премьераси “Ҳожаму”

Сана: 01.07.2015 992 қайноқ

Шоу бизнесда ўзига хос йўналиш ва услубга эга бўлган хонанда, ноодатий образлари билан ўзбек эстрадасининг Леди Гагаси номини олган Канизадан қайноқ янгилик. Ёз фасли бўлишига қарамай хонанда тинмай ижод қилиб янги қўшиқ ва видеоклиплар устида ишламоқда. Каниза мухлисларини хушнуд этиш мақсадида янги узоқ кутилган видеоклипини бугун сайтимиз орқали тақдим этмоқда. 

Канизадан узоқ кутилган видеоклип премьераси “Ҳожаму”

Қўшиқ номи  - “Ҳожаму”. Бу ижод маҳсули SMJ Group билан ҳамкорликда яратилиб, тарона матни, мусиқаси, клип ғояси, клип режиссёри ҳам SMJ га тегишли. Оператор Исроил Исмоилов. Видеоклипда  Санжар Шодиев, Али ва бошқалар иштирок этган. Стилист Лидия Андре.

Канизадан узоқ кутилган видеоклип премьераси “Ҳожаму”

Бу клипда Канизани қайтадан кашф қилишингиз ва ижро маҳоратига яна бир бор тан беришигиз аниқ. Шундай экан, видеомаҳсулотни томоша қилинг ва ўз фикрингизни билдиринг. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol