Ёдгор Мирзажоновдан “Юрагим сеники” фильмдаги воқеалардан таъсирланган ҳолда яратилган клип премьераси

Сана: 30.01.2015 3459 қайноқ

Пойтахтимиз кинотеатрларида намойиш этилаётган режиссёр Азамат Аҳроровнинг “Юрагим сеники” номли кинокартинасини томоша қилганлар, ундаги ҳаётий воқеалардан таъсирланган бўлса ажаб эмас. Меҳр-муҳаббат, садоқат, оилавий муносабатлар ҳақидаги мазкур фильм сюжети ҳар қандай томошабинни ўзига жалб эта олади.

Фильм учун яратилган саундтрек эса ўзига хос йўналишда ва ўзгача меҳр билан ижро этилган. Эстрадамизнинг ёрқин хонандаларидан бири Ёдгор Мирзажонов томонидан яратилган мазкур тарона “Юрагингни бер” дея номланган. Хонанда фильмдаги воқеалардан таъсирланган ҳолда мазкур саундтрекнинг сўзи ва мусиқасини ёзган экан. Бугун ана шу саундтрекга ишланган видеоклипни диққатингизга ҳавола этмоқдамиз. Марҳамат томоша қилинг ва баҳраманд бўлинг.     

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol