Хонанда Феруза Эгамовадан “Дунё” таронаси

Сана: 05.12.2014 3352 қайноқ

Ижод қилишни бошлаганига кўп бўлмаган бўлса-да, бир қатор қўшиқлари ва уларга ишланган видеоклиплар билан мухлислар эътиборини қозонаётган Феруза Эгамова  декабрь ойида ўзининг илк альбомини мухлисларига тақдим этишни режалаштирган.

Қолаверса, хонанда ушбу альбомдан ўрин олган ўн саккизта тароналаридан бири бўлмиш “Дунё” номли қўшиғини сайтимиз орқали  мухлислари диққатига ҳавола этмоқда.

Айни кунда мазкур қўшиқ учун видеоклип ҳам яратишни мақсад қилган ижодкор доимий ижодий ҳамкорлари Мирмақсуд Оҳунов ҳамда Рустам Муродовлар билан маслаҳатлашган ҳолда иш юритмоқчи. Алишер Бозоров сўзи, Баҳодир Низомов мусиқаси асосида яратилган таронага Нодир Усмонов мусиқий сайқал берган. Феруза Эгамованинг янги қўшиғини тинглаб, ўз фикр ва мулоҳазаларингизни билдиришингиз мумкин.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol