Ҳар кунинг Наврўз бўлсин ...

Сана: 21.03.2018 2070

Ҳар кунинг Наврўз бўлсин ...

Мамлакатимизда улкан шодиёналар шукуҳи бугун ҳар бир маҳалла, ҳар бир хонадонда ва албатта инсонлар юзидаги табассумларда ўз аксини топмоқда. Наврўз бу миллий урф-одат, анъана, қадрият ва янгиланиш рамзидир. Баҳорнинг илиқ қуёши қалбларга ўзгача илиқлик ҳамда муҳаббат бахш этган бу лаҳзаларда, кишилар шу кунларга етганликларига шукроналар айтишмоқда. Мамлакатимизда Наврўз шодиёналари кенг нишонланмоқда ва унинг шукуҳи ҳеч кимни четлаб ўтгани йўқ. Бу каби байрамлар барчани бир-бирларига муҳаббат, самимийлик, аҳиллик ва ишчанлик каби сифатларни янада оширишга ҳизмат қилади.

Байрам муносабати билан санъат аҳли халқимизни ўзларининг самимий дил изҳорлари билан қутлашмоқда. Биз ҳам жамоамиз номидан барчангизни баҳор байрами билан табриклаймиз. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol