"Узбегим таронаси" радиосида янги тарона премьераси

Сана: 27.11.2014 3317 қайноқ

Эстрадамизда ижод қилаётган хонандаларнинг энг янги тароналарини биринчилардан бўлиб FM101.0 тўлқини орқали тинглашингиз ва уларга баҳо беришингиз мумкин. Ҳар куни премьера дастури орқали эфирга узаладиган янги қўшиқлар ижодкорларнинг энг сўнгги ижод намуналари ҳисобланади.

Бугун ҳам янги тарона радиотингловчилар диққатига ҳавола этилди. Ёш хонанда Сардор Турсунов ижросидаги “Бу ҳаёт” деб ном олган янги қўшиқ  сокин ва дилга ҳуш ёқувчи оҳангларга бой, қолаверса тингловчини ўйлантирадиган мавзудаги тарона, десак муболаға бўлмайди.

“Бу ҳаёт” қўшиғи Тоҳир Муҳаммад қаламига мансуб шеър асосида яратилган. Мусиқа ва аранжировка муаллифи эса таниқли бастакор Шуҳрат Зокиров ҳисобланади.

Тингловчиларнинг яхши фикрларига сазовор бўлган тарона ўз мухлисларига эга бўлади, деган ниятдамиз. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol