Абдурашид Йўлдошевнинг навбатдаги клипи премьера арафасида

Сана: 25.04.2019 1587

Абдурашид Йўлдошевнинг навбатдаги клипи премьера арафасида

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдурашид Йўлдошев мухлислари учун ажойиб совға тайёрлади. Маълумки, хонанданинг "Рўмолда гўзалсан" қўшиғи халқимизнинг энг севимли тароналаридан бирига айланган. Ушбу қўшиқнинг тингловчиларини янада хушнуд қилиш ниятида   Абдурашид Йўлдошев янги клип тасвирга олдирди. Шуҳрат Мавлонов режиссёрлигида яратилган клип композицияга мос, унда миллийлик уфуриб туради. Клип асосан трек услубида бўлишига қарамай, унда бош қаҳрамон бор. Бу образни раққоса Паризода маромига етказиб ижро қилган. Шу кунларда премьераси кутилаётган видео асар умид қиламизки, барчага ёқади ва ўзгача кайфият бағишлайди. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol