Тез кунда... Зоирбекдан “Дўст” номли таронасига ишланган видеоклип премьераси

Сана: 15.10.2014 3376 қайноқ

Яқиндагина "Ўзбегим таронаси" радиоси орқали хушовоз хонанда Зоирбекнинг "Дўст" номли қўшиғининг премьераси бўлиб ўтганди. Қўшиқ маъно ва мазмунга эга бўлгани учун ҳам тингловчилар томонидан жуда яхши қабул қилинган. Кўпчиликнинг таклифига биноан айни кунларда Зоирбек мазкур тарона учун видеоклип суратга олишни бошлаб юборди.

Клип яратишда доимий ҳамкори клипмейкер Дилмурод Ағзамов, оператор Жаҳонгир Ибрагимовлар билан маслаҳатлашган ҳолда иш кўрмоқда. 

Сюжет жанрида тасвирга олинаётган видеоклипда таниқли актёр ва актрисалар иштирок этишган. Монтаж жараёнлари ниҳоясига етгач, мазкур видеоклип албатта бизнинг сайтимиз орқали премьера этилади. Кузатиб боринг ва энг биринчилардан бўлиб клипга баҳо бериш имконига эга бўлинг. Айни дамда клип тасвирга олиш жараёнларидан фоторепортажни эътиборингизга ҳаола этамиз. 

 

\

 

 

 

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol