"Диёр" гуруҳи мухлисларига навбатдаги туҳфани тайёрламоқда
Бугунги кунда кўплаб мухлислар орттириб бораётган, ёшларнинг севимли ижодкорларидан бирига айланишга улгурган "Диёр" гуруҳи яқиндагина янги видеоклип суратга олиш ишларини тугатдилар.
Яқиндагина ижодкорлар томонидан "Ўзбегим Таронаси" радиоси орқали тақдим этилган "Сени сўрар" номли таронага видеоклип суратга олиш ишлари табиатимизнинг бетакрор манзараларида олиб борилди.
Гуруҳ ижодкорлари - Юлдуз ва Жамол бу сафар маҳоратли клипмейкер Тимур Примқулов билан ҳамкорлик қилишди.
Улар биргаликда клип тасвири сценарийси устида ишлашди. Видеоклип суратга олиш жараёнидан олинган фотосуратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Фотосуратлардан кўрганингиздек, ҳар иккала ижодкорнинг имиджи ўзгарган, яъни бундай кўринишда Юлдуз ва Жамол ҳеч қайси клипида намоён бўлишмаганди.
Армонли муҳаббат ҳақидаги таронага ишланган видеоклип премьерасини тез кунларда сайтимиз орқали қарши оласиз!