Яқин кунларда Ёқуббек Қудратовдан видеоклип премьераси

Сана: 10.10.2014 2177

''Ўзбегим таронаси'' радиоси орқали яқиндагина  ''Капалаклар'' таронасини  премьера қилган  хонанда Ёқуббек Қудратов янги таронаси учун ўзбек ҳалқининг севимли шоири Мухаммад Юсуф қаламига мансуб шеърдан фойдалангани қўшиқнинг муваффақиятига сабаб бўла олади, дейишимиз мумкин.

Ажойиб мисралардан иборат шеър тарона билан мос келган ва таъсирчан қўшиқ яралган. Мусиқаси Равшан Ҳакимов ижодига мансуб, аранжировкани эса Ахмад Ҳожиматов махорат билан амалга оширган бу тарона кўпчиликка манзур бўлди. Энди эса мазкур қўшиқ учун клипмейкер Дилмурод Агзамов томонидан видеоклип суратга олинмокда. Сюжет асосида тасвирга олинаётган мазкур клипда Умид Искандаров, Санжар Маткаримов ва Ёкуббек Қудратовнинг ўзи хам роль ижро этмокда. 

''Капалаклар'' учун яратилган видеоклипнинг намойишини тез кунда сайтимиз орқали тақдим этамиз.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol