“Осмондаги болалар 3” бадиий фильмини тасвирга олиш ишлари якунланди
Кўплаб телетомошабинларнинг қалбидан чуқур жой олган “Осмондаги болалар” бадиий фильмининг учинчи қисми ҳам суратга олинаётгани ҳақида хабар берган эдик. Фильмнинг АҚШдаги тасвирга олиш ишлари ўтган йилнинг 29 декабрида ўз ниҳоясига етди. Шу билан бир қаторда фильмнинг тасвирга олиш ишлари ҳам тўлиқ якунига етказилди. Эндиликда ижодий гуруҳ монтаж ва овозлаштириш ишларига киришади.
Ушбу фильмнинг биринчи ва иккинчи қисмлари халқимизга манзур бўлган ва томошабинлар қалбидан жой олган эди. Фильмнинг учинчи қисмида қаҳрамонларнинг вояга етган даврларидаги воқеaлар ҳақида сўз боради.
Фильм постановкaчи режиссёри Зулфиқор Мусоқов, иккинчи режиссёр Муаттар Мирреджабова, постановкачи оператор Азизбек Арзиқулов, постановкачи рассом Мария Сошина, либослар бўйича рассом Ирина Литвиненко, картина директори Шуҳрат Ҳамидуллаев.
Кинематография агентлиги Ахборот хизмати