Улуғбек Раҳматуллаевнинг яккахон концерт дастуридан батафсил

Сана: 11.11.2022 107 қайноқ

Улуғбек Раҳматуллаевнинг яккахон концерт дастуридан батафсил

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаевнинг «Сизни соғиндим» номли яккахон концерт дастурига 9 ноябрь куни старт берилди. Концертнинг илк куни мувоффақиятли ўтди. Икки қисмдан иборат бўлган концертда хонанда ҳит тароналари билан бирга, мухлислар соғинган сара қўшиқларини, қолаверса бир қатор янги ижод маҳсулларини тақдим қилди. 

Улуғбек Раҳматуллаевнинг яккахон концерт дастуридан батафсил

Ҳар бир қўшиқ учун ажойиб рақс сахналари тайёрланган ва ушбу рақсларни Тумор рақс ансамблининг раққос ва раққосалари ижро қилишди. Ҳар икки қисм учун тайёрланган  ҳит қўшиқлар попуриси концертга ўзгача файз берди десак муболаға бўлмайди. Премьера қилинган қўшиқлар ҳам концертнинг илк кунидаёқ тингловчиларини топди. Дастурнинг бошқа кунларига ташриф буюрган мухлисларга ҳам манзур келиши тайин. Концертда дуэт ҳам бўлди. Бу ҳақида алоҳида тўхталамиз. Эслатиб ўтамиз, концерт 15 ноябргача давом этади.

Улуғбек Раҳматуллаевнинг яккахон концерт дастуридан батафсил

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol