“Серенада” ижод “Бу байрам” дея барчани чорламоқда...

Сана: 21.10.2014 3008 қайноқ

Гуруҳлар ичида яққол кўзга кўринган, жонли ижрони маромига етказиб куйлайдиган ва ўз тингловчиларига эга бўлган “Серенада” ижод гурухи айни паллада ўз ижодий гурухи билан биргаликда ижодга шунғиган десак муболаға бўлмайди.

 Ўзининг бир нечта янги тароналарини мухлисларига жонли тарзда тақдим этиш мақсадида шу йилнинг 10 ноябрь куни муҳташам “Истиқлол” санъат саройида ўзининг “Бу байрам” деб номланган илк яккаҳон концерт дастурига тайёргарлик кўрмоқда.

Айтиб ўтиш жоиз дастур учун тайёрланаётган барча қўшиқлар жонли ижрода бўлади. Демак, мазкур концерт мухлислар ва тингловчилар учун ҳақиқий маънода байрамга айланса ажаб эмас. Хозирча олган маълумотларимиз ана шулар. Сайтимизни кузатиб боринг, батафсил маълумотларни биринчилардан бўлиб етказамиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol