Юлдуз Турдиева янги тароналар тақдим этишда давом этади
Сана: 14.06.2022
2733
қайноқ
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Турдиева биласиз, сўнгги пайтларда кетма-кет янги тароналар, клиплар тақдим қилди. Бу билан чекланмаган хонанда, яна бир нечта қўшиқ ёзишга ҳам улгурди. Яқин кунларда яна қайноқ композицияларини тақдим этишни режалаштираётган хонанда, ушбу мусиқий асарлар ҳақида маълумот берди.
Улардан бири «Йиғлар» деб номланган тарона бўлиб, хонанда бу ижод намунасини маҳоратли ижодкор Шухрат Зокиров билан биргаликда ёзмоқда. Бу ҳали ҳаммаси эмас, Юлдуз Турдиева яна бир тожик тилидаги қўшиғини ҳам овоз ёзиш ишларини тугатди. Тарона номи «Ин бачаи хушруча». Демак тез кунда кутиб қолинг.