Шоу бизнес оламида янги “Фоний” гуруҳи. Айтишларича уларнинг ижод маҳсулларига “харидорлар” кўпмиш...

Сана: 16.09.2014 4050 қайноқ

Шоу бизнес оламида янги “Фоний” деб ном берилган, ёш истеъдодлардан ташкил топган гурух ўз фаолиятини бошлаб санъат оламига қадам қўйди. Албатта, ҳолис фикримизни айтадиган бўлсак бу ижодкорларни ижод маҳсулини кўрмай эшитмай бахолашимиз қийин бўлади.

Гуруҳнинг илк  ижод маҳсулини 18 сентябрь куни соат 17:20 да Ўзбегим таронаси радиоси орқали биргаликда баҳолаймиз.   Айтиб ўтиш лозим “Фоний” гурухининг премьераси бўладиган “Фарида” таронасининг матни гурух аъзоларидан бири Суръат Исломовга тегишли бўлса, мусиқаси ҳамда аранжировкасини гурухнинг иккинчи вакили Бахтиёр Отаҳонов амалга оширган. Эшитишимизча, мазкур тарона яралиши билан бир нечта таниқли хонандалар унга “харидор” бўлишган. Тарона учун клип ҳам суратга олинган бу ҳақда тез фурсат ичида сайтимиз орқали маълумот берамиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol