Йигит ноласи... “Онамни йиғлатманглар” Отабек Муталҳўжаевдан
“Ниҳол” мукофоти совриндори Отабек Муталҳўжаевнинг янги “Онамни йиғлатманглар” номли қўшиғи ҳақида аввал ҳам маълумот бериб ўтгандик. Мутлақо ўзгача мавзуни ўз ичига олган бу тарона тарбиявий аҳамияти катта экани билан ҳам ажралиб туради. Қўшиқ она ҳақида айтилганми?- деган саволларга йўқ деган жавобни айта оламиз.
Қандайдир сабабларга кўра онасидан узоқда, олис юртларда яшаётган, яхши ёмон кунларда волидасини ёнида бўлмаган ва бўлолмаган, қачонлардир қилган ҳатосини бугун англаган йигит иқрори ҳақида. Бу қўшик кимгадир дарс, яна кимгадир эслатма, яна бошқаларга эса ўгит бўла олади. Унутманг, сайтимиз орқали қўшиқни тўлиқ тарзда тинглашингиз мумкин.
Қўшиқ 101.0 тўлқини орқали эфирга узатилиши биланоқ тингловчилар томонидан қўнғироқлар тинмади. Отабек Муталҳўжаевнинг ашаддий мухлислари кетма-кет қўнғироқ қилиб, смс йўллаб хонандани қўллаб-қувватлашди. Отабекнинг “Роббим” фан клубидан қўнғироқ қилган мухлисаси “Онамни йиғлатманглар” таронаси маъноли ва жуда таъсирчан сўзлардан иборат эканини таъкидлаб ўтди. Бундай мавзудаги қўшиқ яратгани учун Отабек Муталҳўжаевдан миннатдор бўлиб, келгусидаги ижодига омадлар тилашди.
Эфирга уланган яна бир тингловчи тарона ибратли бўлиб, бугунги кундаги долзарб мавзуни қамраб олганини айтиб ўтди ва барча мухлислари номидан Отабек Муталҳўжаевдан янги концерт дастурини кутиб қолишларини айтиб ўтди.