Нилуфар Усмоновадан навбатдаги саундтрек

Сана: 30.07.2021 807 қайноқ

Ўзбек эстрадасининг гули Нилуфар Усмонова “Сенсиз” сериали учун саундтрек куйлагани ҳақида маълумот берган эдик. Тарона аллақачон тайёр ва премьера арафасида. Қўшиқ номи ҳам “Сенсиз”. Бугун ушбу мусиқий асар юртимизнинг етакчи радиотўлқинлари узра жаранг сочади. Рислиғой Ҳотамова томонидан ёзилган шеърга Шухрат Зокиров томонидан мусиқа басталанди. Маълумки, Нилуфар Усмонова куйланган ҳар бир саундтрекни мухлислар ўзгача қарши олишади. Навбатдаги ижод маҳсули ҳам хит тароналардан бири бўлиши тайин. Премьерани кутинг ва ўзингиз албатта баҳо беринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol