Фурқат ҳақида ҳужжатли фильм суратга олинмоқда

Сана: 27.07.2021 775

Фурқат ҳақида ҳужжатли фильм суратга олинмоқда

Кинематография агентлиги буюртмасига биноан етук ўзбек адиби Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқат ҳаёти ва ижодига бағишланган “Ғурбатда Фурқат бор экан тақдирда” ҳужжатли фильмининг суратга олиш ишлари бошланди. Фильмда Шафоат Раҳматуллаева, Расулхон Қодирхонов, Муҳаммадсоли Юсупов, Глеб Голлендер, Миркамол Қорабоев, Юлдуз Пайзиева, Бобур Айтмагамбетов каби актёрлар роллар ижро этмоқда. Ҳозирда суратга олиш ишлари Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳридаги Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий уй-музейида, Муқимий мадрасасида, Қўқон Жоме масжидида, “Баркамол” болалар мактабида, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат университети ҳузуридаги Қўқон Нефть ва газ саноати техникумида бўлиб ўтмоқда. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol