Нигина Набиеванинг навбатдаги таронаси премьерага шай
Сана: 26.07.2021
1488
қайноқ
Хушовоз хонанда Нигина Набиеванинг “Олмали аймоқча” таронаси ўз вақтида яхшигина оммалашиб кўплаб тингловчилар қалбидан муносиб ўрин олган эди. Талабларга биноан хонанда бу қўшиқни қайтадан жонлантиришни лозим топди. Мухлисларини кўп куттиришни истамаган Нигина, таронанинг янги талқинини қисқа фурсатларда тайёрлашга улгурди. Қўшиққа халқ лапарларидан ҳам фойдаланиб, безак берилди. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, “Олмали аймоқча”нинг янги талқинини Нигина Набиева қизалоғига атаб куйлади. Мусиқий асарнинг янги сайқали устида Фурқат Бобожонов ишлади. Ҳозирда тарона премьерага шай. Маълумотларга қараганда 27 июль куни радиотўлқинлар узра тақдим этилиши режалаштирилган.