Фаррух Зокиров ва Умидахондан дуэт тарона премьераси
Халқимиз ардоқлаган санъаткор Фаррух Зокиров ва истеъдодли хонанда Умидахон ижросидаги “Ота шукронаси” номли дуэт тарона, ҳар икки ижодкорнинг мухлисларига ҳайит айёмига ҳайитлик тариқасида тақдим этилди. Ушбу мусиқий асарнинг сўзи ва мусиқаси Шаҳбоз Носиржонов томонидан ёзилди.
Қўшиқ янада мукаммал бўлиши учун яна бир қатор ижодкорлар ўз ҳиссаларини қўшишди. Абзал Ҳусанов, Валихон Зайнобиддинов, Ҳуршид Азизов, Маъмуржон Зилолов, Отабек Жўраев ва Сардор Зоировлар шулар жумласидандир. “Чин дилдан қилинган ният ҳамиша амалга ошади. Устоз санъаткоримиздан қисқа вақт ичида жуда кўп нарса ўргандим. Бу билан чекланмасдан, фурсатдан унумли фойдаланишга ҳаракат қилдим. Ниҳоят узоқ кутилган янгиликни сизлар билан бўлишдим” – дейди хонанда Умидахон берган маълумотида. Мазкур дуэт кўпчилик учун ҳақиқатдан ҳам кутилмаган ҳамкорлик бўлди десак адашмаймиз. Албатта қўшиқни тингланг ва ўзингиз баҳо беринг.