“Диёр” гуруҳи истеъдоди муносиб баҳоланди

Сана: 16.08.2014 4979

“Диёр” гуруҳи яқиндагина ўз ижодини бошлаганига қарамасдан, шу кунгача деярли барча Давлат тадбирларида фаол қатнашиб, турли танловларда ҳам муносиб иштирок этишмоқда. 

Гуруҳ вакиллари – Жамол ва Юлдуз томонидан яратилган бир қатор қўшиқлар ва клиплар кўплаб мухлислар дилидан жой олишга улгурган. 

“Диёр” гуруҳи истеъдоди муносиб баҳоланди

Яқинда “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси тизимида ўтказилган “Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик-танловининг Республика босқичида Бухоро вилояти номидан иштирок этган “Диёр” гуруҳининг истеъдоди муносиб баҳоланди. “Диёр” гуруҳи истеъдоди муносиб баҳоланди

 

“Она диёрим” номли қўшиқни маҳорат билан жонли ижрода куйлаган “Диёр” гуруҳи ҳаваскор ижрочилар ўртасида 3-ўринни эгаллади. Гуруҳ ижодкорларининг чиқишини кўплаб ҳакамлар эътироф этиб, шу йўналишда ижод қилишларига улкан зафарлар тилашди. 

“Диёр” гуруҳи истеъдоди муносиб баҳоланди

Бутун Ўзбекистон бўйлаб гастроль сафаридан тинмаётган гуруҳ вакиллари шу кунларда янги қўшиқ яратиш устида ишлашмоқда. Бу сафарги тарона барча ёшдаги тингловчиларга бирдек маъқул келишига умид қилаётган ижодкорларга омад тилаб қоламиз!  

“Диёр” гуруҳи истеъдоди муносиб баҳоланди

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol