Муниса Ризаева мултфильм эртак тарзида яратилган видеоклипини тақдим этади
Куни кеча Муниса Ризаева мухлисларига янги тез кунларда премьера қилинадиган клипи ҳақида маълум қилди. " «Аламим бор» қўшиғим мухлисларга ёқаётгани ва эълон қилинган клип ғояси учун танловга келган хамда халиям келаётган минглаб хатлар учун ташаккур изхор этмоқчиман. Бироқ уларда кўпгина қайтаришлар ва бир хилликлар бўлгани сабабли бироз ўзгача ёндошишни истадим. Ижодий жамоа билан ғояни ўйлаб чиқиб клипни мультфильм эртак тарзида тақдим этишга қарор қилдик. 3 ой давомида катта иш олиб борилди ва клип тайёр! Унда мени хаётимдаги мухаббатнинг ўрни ёрқин ранглар жиловида тавсифланган. Оловли феъл сохибаси ўз севгисини топгунигача бўлган куйиш ва куйдиришлар унда акс этган. Сценарий муаллифи ва режиссёр: Мамадалиева Сайёра, аниматор ва графикчи: Акромов Садриддин, рассом «Hilol-Nasriy». Тез кунда премьерани кутинг! Менга ёқди, қолгани ўзингиздан қолар гап йўқ дегандек" - дейди хонанда маълумотида. Демак, кутамиз ва кузатамиз.