Ҳулкар Абдуллаеванинг "ЛАЗГИ АФСОНАСИ" бир нечта тилга таржима қилинади
Сана: 16.07.2021
1411
Маълумки, яқинда "Лазги" ЮНЕСКО рўйхатига кирди. Шу муносабат билан ЮНЕСКО Хулкар Абдуллаеванинг "Лазги афсонаси" номли ижод маҳсулини бир нечта тилларга ўгириб, бутун дунёга кўрсатиш мақсадида эканини хонандага маълум қилган.
Бу хабардан жудаям хурсанд бўлган хонанда, ЮНЕСКОга клипдан фойдаланишга рухсат берган. Хулкар Абдуллаева ушбу ижод маҳсулининг барча ижодкорларига ўз миннатдорчилигини билдирар экан, бундан сўнг, Хоразм фольклор санъатини янада бойитиш учун қўлидан келганча ҳаракат қилишни мақсад қилиб қўйганини алоҳида таъкидлаб ўтди.