Шахзод Азимовдан яна бир муҳаббат қиссаси

Сана: 31.01.2014 4719

Турли туман дилтортар тароналари билан ўз муҳлисларига эга Шахзод Азимов янги “Севиб севилмай” қўшиғини  ҳамда унинг видоклипини тингловчиларга тақдим этяпти.

Матни Машҳура Аминова, мусиқаси Мўмин  Зиёев   яратган  қўшиқ клипи Зокир арт видео томонидан суратга олинган. Шаҳзод Азимов ижодига янгилик киритишни хуш кўрувчилардан, шу боис  унинг ижод маҳсулида кеча ва бугуннинг уйғунлигини кўришингиз мумкин. Шунингдек, Самарқанд шаҳрининг гўзал гўшалари, қишлоқ ҳаёти ҳам томошабинлар диққатини торса ажаб эмас. Қаҳрамонлар либосида ҳам ўзбек халқининг анъанавийлиги ҳам замонавийликни кўриш мумкин. Маълумотларга қараганда, хонанда  ҳар ижодида турли янгиликлардан фойдаланар экан. Бу маълумот қанчалар ҳақиқатга яқин эканини видеоклипни томоша қилибгина  аниқлашингиз мумкин.

Йигит қизни мажнунларча севади...қиз эса йўқ. Йигит қизнинг эътиборини тортишнинг ҳаракатига тушади. Таниш ҳолат. Бироқ воқелар ривожи қанчалар таниш? Эҳтимол,  сиз кутганларнинг акси бўлиб чиқар. Клип ғоясини Шахзод Азимовнинг ўзи яратгани маълум бўлди. 

Шунингдек, клипни суратга олиш жараёнида ижодий гуруҳ  халқимизнинг нақадар меҳмондўтлигига яна бир карра ишонч ҳосил қилди. Сабаби, клипда кўпкари ўйини сюжети бор. Бир неча сония давом этадиган мазкур сюжет учун қишлоққа отларни гаплашиш учун борилган. Маълум кун белгиланиб, шу куни ижодий гуруҳ қишлоқда сюжетни суратга олиш учун борганда, қишлоқ ахли уларни катта шодиёнадай кутиб олишган. Тўкин сочин дастурхон билан меҳмон қилиб, эчки сўйиб, қўлларидан келганча  кўмаклашдилар. Ижодий гуруҳ бундай илиқ муносабат,  меҳмондўстлик,  ёрдам учун қишлоқ ахлига миннатдорчилик билдирадилар.

Меҳр-муҳаббат, умид, иқтидор билан  суратга олинган  бир оз дарли видеоклип эътиборингизга ҳавола этилади. Баҳо бериш сиздан!

Shahzod Azimov - Sevib sevilmay (video clip)

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol