Райҳон Уласенова янги сериалда

Сана: 17.06.2021 894

Райҳон Уласенова янги сериалда

Маҳоратли актриса Райҳон Уласенова “Қўрқма юрак” сериалида суратга тушаётгани ҳақида айтиб ўтган эдик. Бугун актриса яна бир янги кўп қисмли фильмда иштирок этаётгани ҳақида маълум қилди. “Бахт овчиси” номли мазкур миллий сериалда Райҳон Уласенова билан бирга Гулчеҳра Иброҳимбекова, Рихситилла Абдуллаев, Шохрух Ҳамдамов, Ойхон Ифорзода, Барчин Ғофурова ва бошқа кўплаб актёр ҳамда актрисалар жалб этилган. Райҳон Уласенова ҳар бир фильм ёки клипдаги роллари билан томошабинларни ҳайратлантириб келган. Янги фильмдаги қаҳрамони ҳам кино ихлосмандларини бефарқ қолдирмаслиги тайин. Шундай экан, яқин кунларда биргаликда баҳо берамиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol