Тез кунда янги ситком намойиш этилади

Сана: 11.06.2021 1059 қайноқ

Тез кунда янги ситком намойиш этилади

Ўзбек кино оламида сўнгги йилларда сериал ва ситкомлар ишлаш урфга айланди. Ана шундай кўп қисмли фильмлар қатори яна бир кино асар билан бойиш арафасида. 

Тез кунда томошабинлар эътиборига “Хуш келибсиз” номли ситком намойиш этилади. 60 қисмдан иборат бўлган мазкур кинолойиҳа комедия жанрида ишланган. Ушбу, ситком сўнгги йилларда юртимизда туризмнинг ривожланиб бораётганини инобатга олган ҳолда, тасвирга олинди. Юртимиздаги  меҳмонхоналарнинг  шарт шароитлари биргина меҳмонхона мисолида очиб берилади.Ситкомнинг асосий воқеалари битта меҳмонхонада бўлиб ўтади. Сериалнинг бош қаҳрамонлари 5 нафар бўлиб, ҳодисаларнинг бари шу беш қаҳрамон атрофида бўлиб ўтади. Қобулжон Аҳмедов раҳбарлигида тасвирга туширилган бу ситкомда Муҳаммадисо Абдулхайиров, Дилшодбек Каттабеков, Суръат Исломов, Мавлуда Ҳикматова, Муборак Абдуллаева ва бошқа актёр ва актрисалар иштирок этишган.  Ижрочи продюссер Шаҳноза Аҳмедова. Режиссёр Жасур Рустамов. Ижодий жамоага омад тилаймиз ва премьерани кутиб қоламиз. 

Ҳа айтганча, ситком учун хонанда Жасмин томонидан саундтрек ҳам куйланган. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol