Кино оламининг юлдузли жуфтлиги саёҳатга чиқди

Сана: 07.06.2021 949

Кино оламининг юлдузли жуфтлиги саёҳатга чиқди

Бир неча йиллардан буён фильм ва сериалларда, таниқли хонандаларнинг клипларида такрорланмас образларни яратиб, мухлислар муҳаббатига сазовор бўлган истеъдодли актёр ва  актриса, кино оламининг юлдузли жуфтлиги Йигитали Мамажонов ҳамда Муқаддас Саъдуллаева таътилга чиқди. Улар куни кеча Мисрнинг Шарм Эл Шейх шаҳрига жўнаб кетишди. “Уй юмушлари, фарзандлар, ишлардан ортиб ва ниҳоят биз ҳам  саёҳатга чиқдик. Кўп ўйладик ва саёҳат учун Мисрни танладик” – дейди ижодкорлар илк фотосуратини бўлишиб. Актёр ва актриса учун ўйлаймизки, бу таътил ижоддаги янги ғоялар учун ҳам замин бўлади.

Кино оламининг юлдузли жуфтлиги саёҳатга чиқди

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol