“Тузоқ” миллий сериалининг тасвирга тушириш жараёнлари давом этмоқда

Сана: 03.06.2021 914

“Тузоқ” миллий сериалининг тасвирга тушириш  жараёнлари давом этмоқда

Аввалги янгиликларимизда “Тузоқ” миллий сериали ҳақида маълумот берган эдик. Ушбу фильмнинг съёмка жараёнлари бугунги кунда қизғин давом этмоқда. Сериал детектив жанрда бўлиб, унда ички ишлар тизими ходимларининг фаолияти билан боғлиқ сюжетлар, бош қаҳрамоннинг турли жиноятларни очиш йўлидаги машаққатли ҳаракатлари акс эттирилади. Қаҳрамонлар ҳар бир қисмда турли жиноятлар гирдобига тушиб қолади ва қизиқарли воқеалар асосида характерлар очиб берилади. Сценарий муаллифи Ислом Ҳамро, постановкачи режиссёр Қутлимурод Якубов, продюсер Умид Соатов. Мазкур сериалда Самиддин Лутфуллаев, Меҳриддин Раҳматов, Шерзод Бозоров, Раъно Шомирзаева, Отабек Ҳақбердиев, Чарос Зуҳриддинова ва бошқалар иштирок этишган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol