Беном гуруҳининг Тожикистондаги концерти муваффақиятли ўтмоқда
Хабарингиз бор Беном гуруҳи яқиндагина юртимиз бўйлаб гастрол концерт дастурларини тақдим этди ва ҳали ҳам давом этмоқда. Нафақат юртимизда балки, қўшни давлатларда ҳам давом эттиришмоқда. 30 май куни Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида старт олган 3 кунлик концерт ҳам шулар жумласидандир. “Сен борсанки...” номли кино-концертнинг илк куни муваффақиятли ўтди. Биласиз, Беном гуруҳининг ҳар бир манзилдаги дастурлари аъло даражада ўтказилган. Гуруҳ солистлари мухлисларининг меҳр-муҳаббатини концертнинг ҳар онида ҳис этишган. Хўжандлик мухлислар ҳам бундан қолишмади. Уларни меҳрга тўла даврада кутиб олишди. Хўжандда концерт яна 2 кун давом этади. Бугун ва эртага. Ўйлаймизки, бу кунлар ҳам дастур ўзгача бўлади. Беном гуруҳи ижодкорларига ва ижодий жамоага омад тилаган ҳолда хабарларимизни давом эттирамиз.