Беном гуруҳидан “Олиб кетаман” Лола Аҳмедова янги тарона ёзди

Сана: 24.05.2021 755 қайноқ

Беном гуруҳидан “Олиб кетаман” Лола Аҳмедова янги тарона ёзди

Ўтган ҳафта сўнгида «Беном» гуруҳининг «Олиб кетаман» деб номланган романтик руҳдаги қўшиғининг премьераси бўлиб ўтди. Мусиқа, матн ва аранжировка муаллифлари доимгидек Сарвар ва Комил. Бу тарона илк жарангидаёқ кўплаб мухлисларнинг диққатига тушди деб бемалол айтиш мумкин, чунки изоҳлардаги фикрлар деярли бир хил ва ижобий: қўшиқ зўр чиқибди, келин-куёвларга роса мос ашула, ижро юқори даражада ва ҳоказо. Мазкур қўшиқ қисқа фурсатда хит даражасига чиқиши шубҳасиз. Энди навбат видеоклипга. “Беном” гуруҳи ушбу мусиқий асар учун клип ишлашни режа қилган. Яқин фурсатларда тасвирга тушириш жараёнлари бошланади. Ҳозирча, «Олиб кетаман» қўшиғини тингланг, яқинларингизга юборинг ва изоҳларда фикрларингизни қолдиринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol