Гулсанам Мамазоитова янги қўшиғини тақдим қилади
Сана: 06.05.2021
1378
қайноқ
Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова бугун янги қўшиғини мухлисларига армуғон қилади. Унинг навбатдаги ижод маҳсули рус тилида куйланган қўшиқ бўлиб, “Сердце лёд” деб номланади. Бу таронанинг муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи Камрон Раҳим қаламига мансуб. Бастакор ва аранжировка муаллифи Шавкат Умаров. Ушбу композиция хонанданинг барча мухлисларига, айниқса русийзабон тингловчиларга манзур келади деб умид қиламиз.