Юлдуз Турдиевадан янги қўшиқ кутаётганлар учун хушхабар
Сана: 28.04.2021
1858
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Турдиева Рамазон ойини қизғин ижод билан ўтказмоқда. Яқиндагина хонанда янги тароналар ёзаётгани ҳақида маълум қилган эдик ва бу қўшиқлар ҳали тайёр бўлмасиданоқ, Юлдуз Турдиева яна бир нечта лойиҳа устида иш бошлади.
Куни кеча тожик тилида ижро қилинаётган мусиқий асарининг овоз ёзиш ишларини якунлаган хонанда, қисқа фурсатларда мухлисларини кетма кет премьералар кутётганини айтиб ўтди. Унинг сўзларига қараганда сўнгги ёзилган композиция “Тарсам” деб номланади. Бу қўшиқнинг ғоя муаллифи Тожикистонлик бастакор Даврон Раҳматзод. Демак тез кунда кутиб қолинг.