Манзурадан тез кунда янги тарона
Сана: 27.04.2021
1901
Соҳировоз хонанда Манзура яна янги тарона устида иш олиб бормоқда. Унинг навбатдаги қўшиғи “Бу одам менинг дадам” деб номланади. Оталар мадҳ этилган мусиқий асар тингловчиларнихушнуд этди. Манзуранинг овоз ёзиш жараёнидан бўлишган видеолавҳаси эса унинг мухлислариниқизиқтириб қўйди. Композиция учун суратга олинадиган видеога иштирок этиш истагида бўлган ёш истеъдод эгалари ҳам қўшиқдан парчани тинглаб фаоллашишди. Хонанданинг сўзларига қараганда кастинг учун жудаям кўп ёшлар эътибор қаратишган. Демак тез кунда Манзурадан навбатдаги лойиҳани кутамиз ва ўйланган ғоя барчани бирдек ҳайратлантиради деб умид қиламиз.