Достон Убайдуллаевдан янги тарона премьераси
Сана: 31.10.2019
1902
Хушовоз хонанда Достон Убайдуллаев ҳам янги ижод маҳсули билан халқимизни хушнуд қилди. Хонанда сўнгги кунларда яратган бир нечта қўшиқларидан бирини мухлисларига армуғон этди. Унинг янги мусиқий асари "Дардим тингламадинг" деб номланган. Наргизхон Латипова сўзи, Мусахон Нурматов мусиқаси ва Сардор Зоиров аранжировкаси билан яратилган композиция сокин оҳанглар остида ижро қилинган. Куз мавсумига мос бўлган қўшиқ қисқа фурсатларда ўз тингловчиларини топиши тайин. Достон Убайдуллаевнинг мазкур янги ижод маҳсулига видеоклип суратга олиш таклифи аллақачон мухлислар томонидан билдирилмоқда. Тез кунда таронага клип тасвирга олинса ажаб эмас.