Зоҳиршоҳ Жўраевдан муҳаббатга тўла тарона
Сана: 27.04.2021
1867
Мухлисларини тинимсиз янги қўшиқлар билан қувонтираётган хонанда Зоҳиршоҳ Жўраев навбатдаги таронасини ҳам тингловчиларга армуғон қилишга улгурди. Қўшиқ “Бир гўзални севдим” деб номланади. Мазкур мусиқий асар ҳам аввалгилари каби илк жарангидаёқ мухлислари қалбидан муносиб ўрин эгаллай бошлади. Хонанда бу композицияни Наргизхон Латипова ва Мусахон Нурматов билан ҳамкорликда ёзган. Кетма-кет тақдим этилаётган тароналар сизларга ҳам манзур келяпти деб умид қиламиз.