Виа Мароканд ва Сетора гуруҳидан премьера

Сана: 27.04.2021 900

Виа Мароканд ва Сетора гуруҳидан премьера

Виа Мароканд ва Сетора гуруҳи дуэт куйлашгани кўпчиликка маълум. “Бўпти хўп” номли мазкур мусиқий асар учун видеоклип ҳам тасвирга олинган. Томошабинларни премьера бўлмасиданоқ қизиқтириб қўйган ушбу ижод маҳсули ниҳоят тақдим қилинди. Бобур Умаров билан ҳамкорликда ёзилган композиция клипининг режиссёри Жавлон Шодмонов. Тасвирчи Ёдгор Носиров. Тарона ва клип хонандаларнинг мухлислари томонидан аъло даражада қарши олинди. Ҳаттоки, қўшиқ учун челленж ҳам бошлаб юборилди. Умид қиламизки, бу ижод маҳсули қисқа фурсатларда оммалашиб, талабгор тароналар қаторидан ўрин олади.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol