Хит қўшиққа, Хит клип...“Маликам энди қара”

Сана: 29.08.2014 5341 қайноқ

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхоннинг ҳали эфирга чиқмасидан ижтимоий тармоқларда барчани ўйлантирган, муҳлисларини интизор куттирган ва бугунги кунда хит даражасига кўтарилган “Маликам энди қара” қўшиғига куни кеча 3 кун давомида клип суратга олинди.

 Клип режиссёри Санжар Маткаримов, оператор Наримон Султонҳўжаев.

 

 

Клип сюжети жуда романтик ва ўта маюс. Бош ролда Асал Шодиева, яна бошқа ролда эса таниқли актриса Суғдиёна Азимова суратга тушдилар. Яна бир алоҳида жихати йигит ролини Сардор Раҳимхоннинг ўзлари ўйнаган. “Мени бунақа ролда ҳали муҳлислар кўришмаган. Мухлислар томонидан нега клип кеч қоляпти деган саволлар кўп бўляпти, бу саволга жавоб- мен бу қўшиқни ҳам клипсиз ҳудди “Дўст” қўшиғим каби хит бўлишини кутгандим ва бунга эришдим ҳам” дейди кулиб, ижодкорнинг ўзи. Хуллас, сентябрь ойида Сардор Раҳимхоннинг хит бўлган “Маликам энди қара” қўшиғига олинган клипни биринчилардан бўлиб бизда, Попкорн сайтида томоша қилишга мушарраф бўласиз. Кутамиз...

 

Хозирча клип учун олинган эксклюзив фотосуратлардан бахраманд бўлинг

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol