Юлдуз Усмонованинг концерт дастури якунланди

Сана: 26.03.2021 1268 қайноқ

Юлдуз Усмонованинг концерт дастури якунланди

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг 10 март куни старт олган концерт дастури 25 март куни якунланди. 18 та дастурни тақдим қилган хонанда концертнинг сўнги кунини байрамга айлантириб юборди. Ҳам ижодий жамоа учун, ҳам мухлислар учун эсда қоларли кун бўлди. Умумий олганда концертнинг ҳар бир куни томошабинлар учун баҳорий байрам бўлди десак адашмаймиз. Бир биридан сара қўшиқлар, раққос ва раққосаларнинг бетакрор рақслари, чироқлар жилоси, янги тароналар премьераси, ширин дийдор, энг асосийси меҳр-муҳаббат мужассам бўлган концерт йил бўйи томошабинлар ёдида қолиши тайин. Муваффақиятли, файзли ўтган дастур билан Юлдуз Усмонова ва уларнинг ижодий жамоасини табриклаймиз. Яна янги қўшиқлар ва бетакрор клипларни кутиб қоламиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol