Лола Элтоева Саида Раметова учун тақдиридан миннатдор
Сана: 26.02.2021
1847
қайноқ
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Лола Элтоева ҳамкасби Саида Раметова ҳақида илиқ фикрлар билдирди: “-Аёл ким десалар: она, рафиқа, суюкли қиз, опа ёки сингил, сирдош, тиргак-суянч дейман. Шуларнинг ҳаммаси бир аёлга берилса, бундан ортиқ мукофот шарт эмас. Саида опани учратганим, ҳамкасб бўлганим учун ҳам тақдиримдан миннатдор бўлсам арзийди” – деди Саида Раметова билан тушган суратини бўлишган Лола Элтоева. Аслини олганда ҳар икки актриса ҳам ўзбек халқининг қалбини забт этган санъаткорлардир. Аммо ҳамкасблардан илиқ ва самимий фикрлар эшитиш ҳар бир инсонни қувонтиради. Ҳар икки актрисамиздан янги фильмларда янги образлар орқали учрашишни тез кунларда кутиб қоламиз ва хабарларимизни якунлаймиз.