Шоҳруҳхон сохта “қўғирчоқ” асирига айландими?
Эстрадамизда нафақат ўзига хос йўналишдаги тароналари ва клиплари, балки камтарлиги билан ҳам ажралиб турувчи Шоҳруҳхон ижодидаги навбатдаги кутилмган сюжетдаги клипни тақдим этди.
Клипда Шоҳруҳхоннинг актёрлик маҳоратига яна бир бор тан беришингиз аниқ. Жамшид Хожиниёзов ғояси асосида тасвирга олинган видео сюжети ҳаётийлиги билан ҳам томошабин эътиборини торта олади.
Бугунги кунда деярли ҳар биримиз XXI асрнинг давр талаби - “интернет” билан иш юритамиз. Ижтимоий тармоқлар эса ҳаётимиз мазмунига айланган. Афсуски, ҳамма ҳам ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаяпди.
Ўз исм-шарифи билан ўзгалар суратини жойлаштирганлар ҳақида кўп эшитганмиз. Шоҳруҳхон эса бир қизнинг ана шундай тузоғига илинди. Бундан ташқари, сохта ва ташқи гўзаллик асирига айланди.
Воқеалар ривожи эса қизиқарли тасвирлар ила намоён бўлади.
Ёдгор Носиров томонидан суратга олинган видеоклипда аччиқ бўлса-да, ҳаёт ҳақиқатлари тасвирланган. Бош ролда Шоҳруҳхоннинг ўзи.
Бир неча кунлик тасвирга олиш ишлари пойтахтимизнинг бир неча масканларида олиб борилди.
Малакали ижодкорларнинг меҳнати самарасига ҳозироқ баҳо беришингиз мумкин.