Гули Асалхўжаева ижодида нима гап?
Сана: 19.02.2021
1759
қайноқ
Хонанда Гули Асалхўжаева шу кунларда қизғин ижод билан банд. У бир нечта қўшиқлар устида иш олиб бормоқда. Тез кунда Гули Асалхўжаева “Алдама” деб номланган мусиқий асарини тақдим қилади. Мазкур шўх тарона деярли тайёр. Ўйлаймизки, қўшиқ хонанданинг барча мухлисларига аъло кайфият бағишлайдиган ижод намунаси бўлади. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Гули Асалхўжаева қисқа вақт ичида кўпгина тингловчиларни қалбидан муносиб ўрин топган “Бора бора” деб номланган таронаси учун видеоклип тасвирга олишни режалаштирган. Ҳозирда клипни суратга тушириш учун тайёргарлик жараёнлари кетмоқда. Хонандага омад тилаймиз, премьераларни кутамиз.